Обзоры отелей стран мира
Добро пожаловать
Вход / Создать Плейлист

Россия, коронавирус: Шифохоналарда вирусга чалинган ўзбекистонликлар бор O'zbekiston - BBC Uzbek

Воспроизведение вашего видео начнется через 5

Спасибо! Поделитесь с друзьями!

URL

Вам не понравилось видео. Спасибо за то что поделились своим мнением!

Sorry, only registred users can create playlists.
URL


Добавлено by Admin В Россия
134 Просмотры

Описание

Россия: Шифохоналарда коронавирусга чалинган ўзбекистонликлар бор


Россия ҳудудида Covid-19 га чалинган илк бемор январ ойи охирида қайд этилган эди. Ўтган давр мобайнида вирус юқтирганлар 10 мингдан ошиб кетди. Энг юқори кўрсаткич пойтахтга тўғри келмоқда.
Москвада вазият жиддий: шаҳар клиникалари беморлар билан тўла, коронавирусга чалинганларни даволаш учун махсус шифохона қурилиб ишга туширилди ва қўшимча ўринлар учун янги касалхоналар қурилмоқда. Шифокорлар куну тун беморлар ҳаётини сақлаш учун ҳаракат қилишмоқда. Улар қаторида асли ўзбекистонлик Зуҳра Абдуллаева ҳам бор.

Би-Би-Си Ўзбек хизмати касалликнинг Москвада тарқалиши ҳолати ва уларда ўзбекистонликларнинг иштироки ҳақида шифокор Зуҳра Абдуллаева билан суҳбатлашди.

- Вазиятни ўз кўзингиз билан кўраяпсиз, қандай баҳолайсиз?
- Бизда январнинг охирида бу масала кўтарилди, ҳозирга келиб қийинлашди. Бу вируснинг асорати анча ёмонроқ. Поликлиникаларда ҳам келган беморларни учта белгисидан биттаси мусбат бўлган тақдирда ҳам, касалхонага ётқизишга мажбурмиз. Сабаби касалликнинг ўпкага жуда тез ўтиш эҳтимоли катта.

- Касалхоналарда жой йўқлигидан одамлар уйда даволанаяпти, деган фикрлар қанчалик тўғри?
- Агар беморда тест жавоби ижобий чиқса, ГРИПП сингари енгил формаси бўлса, иситма 37 дараждадан баландмас, йўтал йўқ, ўпкалари тоза бўлса, унда уйда қолдириш эҳтимоли бор. Ҳозир ҳақиқатдан ҳам шунақа. Чунки ҳозирги шароитимизда ҳамма касалланганларни шифохонага жойлаштириш имкони йўқ.
Шу нарсани айтиш керакки, вирус давлатдан давлатга ўтган сари заифлашиб кириб келаяпти. Айниқса, Россияда вируснинг енгил формалари жуда кўп. Улардан таҳлиллар олинади, даволанади ва қатъий назоратда тутилади. Агарда бирон беморнинг аҳволи ёмонлашса, албатта касалхонага ўтказилади.

- Россиядаги ўзбекистонликлар орасида ҳам коронавирусга чалиниш ҳоллари борми?

- Мени ўзим уларни учратмадим, аммо касалхонада ётган беморлар орасида муҳожирлар бор. 2 кишини биламан, улар енгил формаси бўйича даволанишаяпти. Аввало унутмаслик керак, бу касалликнинг 3 та белгиси: иситманинг кўтарилиши, қуруқ йўтал ва ҳаво етишмаслигидир. Шу уч белгининг биттаси бўлганида ҳам муҳожирларни дарҳол шифокорга кўринишларини маслаҳат бераман.
Бизни кишилар одатда шифокорга кеч боришади, биз шундан кўрқиб турамиз. Чунки касаллик ривожланган бўлса, тузалиши оғирроқ кечади.

- Беморлар қайси дори-дармонлар билан даволанаяпти?
- Аниқ битта дориси йўқ. Оддий ГРИПП ва вирусларга қарши препаратлар билан даволанаяпти. Зотилжамга қарши қўлланиладиган дорилар кўпинча фойда бераяпти. Сабаби, бу дориларнинг кислородни ўпкага етказиб бериш хусусияти бор.

- Коронавирусга чалинган одам соғайгач ҳам унинг организмида вируснинг сақланиб қолиши тўғрими?
- Вирус яшаши мумкин, аммо тузалиб чиққан киши касаллик тарқатмайди. У организм ичида антитело бўлиши мумкину вируснинг ўзи бўлмайди. Бироқ қонини олиб текширганда мусбат чиқиши мумкин. У биз учун ҳавфли эмас.

- Мигрантлар ўзларида касаллик аломатларини сезсалар, бориб текширтиришлари ва даволанишлари пуллими ёки бепул?

- Коронавирус ҳам ўткир ҳолат ҳисобланади. бошқа ўткир ҳолларда ҳамма давлатларда биринчи тиббий ёрдам бепул бўлгани каби бу ерда ҳам бепул даволанишлари мумкин. «Тез ёрдам» чақиришса, албатта ёрдам кўрсатилади, касалхонага олиб борилади, даволашади. Шу сабабдан ҳеч ўйланмай агар ўзларида бирон аломатларини сезишса, «Тез ёрдам» чақиришлари шарт.









BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda

Написать комментарий

Комментарии

Комментариев нет. Будьте первым кто оставит комментарий.